Жаҳон | 08:14 / 24.10.2019
44814
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко ЕОИИда СССР тажрибасидан фойдаланишни таклиф қилди

Фото: REUTERS

Беларусь президенти Александр Лукашенконинг фикрича, Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар интеграциялашув доирасида ўзлари қачонлардир бир қисми бўлган СССР тажрибасидан фойдаланиши керак.

У бу ҳақда 24-25 октябрь кунлари Нур-Султонга амалга ошириладиган расмий ташрифи арафасида Қозоғистоннинг «Хабар» давлат телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Бир мамлакатда яшадик. Бизда катта тажриба бор, айнан шу пойдевордир. Бизда ягона тил бор, умумий нарсалар кўп. Бу йўлни Европа иттифоқига қараганда тезроқ босиб ўта оламиз», - деди Беларусь раҳбари.

Унинг таъкидлашича, ЕОИИ мамлакатлари Евроиттифоқнинг хатоларини ўрганиши ва уларни такрорламасликка ҳаракат қилиши керак.

«Бошқаларнинг хатоларидан сабоқ олишимиз керак. Тезроқ ҳаракатлана оламиз, сабаби кўпроқ тажрибага эгамиз, биз совет иттифоқида яшаганмиз. Унда эса жуда яқин интеграциялашув мавжуд эди. Уни йўқ қилишнинг кераги йўқ. Вайрон бўлган нарсаларни қайта тиклашимиз керак. Бунинг устида ишлашимиз лозим», - дея хулоса қилди Лукашенко.

Мавзуга оид