Сурияга Россиянинг 300 га яқин ҳарбий полициячиси келди
Сурияга Россиянинг 300 га яқин яқин ҳарбий полициячиси келди, улар Туркия чегарасидан курд отрядларини олиб кетишда ёрдам беради. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Аввалроқ мудофаа вазирлигидаги манба Сурияга янги вазифалар пайдо бўлгани сабабли яна 276 нафар ҳарбий полициячи ва 33 та техника бирлиги ташланишини маълум қилган. Сурияга Чеченистондан бўлинма йўлланган.
Полициячилар аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш ва тартибни сақлаш, патруллаш ва “курд мудофаа отрядлари бўлинмалари ва уларнинг қуролларини Сурия-Туркия чегарасидан 30 км нарига олиб кетишда кўмак кўрсатиш” билан шуғулланади.
Таъкидланишича, Сурияга энг катта тайёргарликка ва бундай амалиётларда иштирок этиш тажрибасига эга ҳарбийлар жўнатилган.
Мавзуга оид
15:50 / 17.10.2024
РФ ҲКК Суриянинг Идлибидаги 27 та нишонга зарба берди
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024