Ўзбекистон | 16:01 / 30.10.2019
3717
1 дақиқада ўқилади

Киров области ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилиши мумкин

Фариддин Насриев ва Александр Чурин/Фото: Киров области ҳукумати

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консули Фариддин Насриев Киров областига амалий ташриф билан келди.

Киров области ҳукуматидан хабар беришларича, Фариддин Насриев минтақа ҳукуматининг раиси Александр Чурин билан учрашди.

Учрашув давомида Чурин ва Насриев Ўзбекистон ҳамда Киров области ўртасидаги савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Шу жумладан, маҳсулотларни сотиш бозорларни кенгайтириш борасида сўз юритилди.

Киров ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри авиарейсларни ташкил этиш ҳам муҳокама қилинди. Фариддин Насриев таъкидлашича, агар минтақада шундай қизиқиш бўлса, республика тўғридан-тўғри авиарейсларни очишга тайёр. Бош консул, шунингдек, автобус қатновларини очиш масаласини кўриб чиқиш мумкинлигини қайд этди.

Мавзуга оид