Ўзбекистон | 15:50 / 30.10.2019
13853
2 дақиқада ўқилади

Вазирлик сейсмик носоз кўп қаватли уйларнинг бузилиши ҳақидаги хабарга изоҳ берди

Фото: KUN.UZ

«Ўзбекистонда сейсмик носоз кўп қаватли уйлар бузилади» сарлавҳали хабар юзасидан Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати тушунтириш берди.

Маълум бўлишича, бу ерда гап республика бўйича барча сейсмик носоз уйлар эмас, балки авария ҳолатида экани аниқланган 455та кўп қаватли уйларнинг айримлари ҳақида кетмоқда.

«Гап шундаки, йиғилишда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Назиржон Назиров 455та авария ҳолатидаги уйлар тўғрисида гапирган эди. Назировдан кейин сўзга чиққан Қурилиш вазири ўринбосари Шуҳратхўжа Ҳошимов ҳам ўша уйларни назарда тутган ҳолда сўзни давом эттирган», – дейилади Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати тушунтиришида.

Аниқлик киритилишича, ҳозиргача 455та уйнинг 80 фоизи техник кўрикдан ўтказилган, қолган 20 фоизи йил охиригача ўрганиб чиқилади ва шундан кейин улардан қайсилари бузилиши ёки реконструкция қилиниши бўйича хулоса берилади.

Мавзуга оид:
Қурилиш вазири ўринбосари: «Реновация – осонлик билан кечадиган жараён эмас»

Ўзбекистондаги кўп қаватли уйларнинг ярмидан кўпи таъмирталаб аҳволда

Мавзуга оид