Божхоначилар «мато» операциясини фош этишди
Божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш мақсадида товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатура кодларини нотўғри қўллашга оид ҳолатларга қарши божхоначилар самарали кураш олиб боришмоқда.
Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан навбатдаги қинғирлик фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Яъни, пойтахтда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хориждан келтирилган, бўялган матолар товари декларацияда кўрсатилган омборга эмас, бошқа омборда сақланаётгани божхоначилар эътиборини тортди ва белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Текширув давомида, контейнерлардаги товарлардан намуналар олиниб, Божхона экспертизаси ва ТИФ ТНни юритиш бошқармасига ҳолатга ойдинлик киритиш учун жўнатилди.
Экспертиза хулосаларига биноан, контейнерларда ҳужжатларда кўрсатилганидек бўялган матолар товари эмас, балки, синел матолар сақланаётгани маълум бўлди.
Ҳозирда умумий қиймати 6,1 миллиард сўмлик товарлар вақтинча сақловга олиниб, ҳолат юзасидан божхоначилар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:07 / 15.10.2024
Кондиционер ўрнини босувчи мато яратилди
19:30 / 31.01.2023
Имтиёз, қулайлик ва йўқолаётган бюрократия – божхона тизимида нималар ўзгарди?
23:41 / 11.01.2023
Заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқиш бўйича енгиллик берилди
07:32 / 07.01.2023