Ўзбекистон | 15:11 / 01.11.2019
5995
3 дақиқада ўқилади
Реклама

UMS жамоаси – Samarkand Half Marathon иштирокчиси

UMS мобил оператори 2019 йилнинг 1-3 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Samarkand Half Marathon Биринчи халқаро хайрия ярим марафонининг ҳамкори ва иштирокчисига айланди.

Фото: UMS

Компания корпоратив ижтимоий масъулияти доирасида таълим ва инклюзив (имконияти чекланган инсонларга муносиб шароит яратиш бўйича) ижтимоий лойиҳаларга катта эътибор қаратмоқда. Хусусан, халқ таълими вазирлиги билан самарали ҳамкорлик ўрнатилган, ўқитувчилар учун тариф режалари жорий қилинди, бир қатор таълим сайтларига бепул кириш имконияти пайдо бўлди. UMS Khan Academy O‘zbek таълим платформасининг йирик ҳамкорларидан биридир. Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар ва фахрийлар учун тарифлар амал қилмоқда.

Samarkand Half Marathon – UMS жамоаси қўллаб-қувватлаётган навбатдаги лойиҳадир. Унинг асосий мақсади – жамоатчилик эътиборини маданият ва санъат объектларидаги инклюзивлик муаммосига қаратиш, Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзи ва спорт туризмини ривожлантиришдан иборат. У Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда бир қатор ташкилотлар томонидан ташкил қилинмоқда.

- UMS компанияси хайрия ёрдамини кўрсатган ҳолда тадбир ташкилотчиларини қўллаб-қувватламоқда. Зеро алоҳида эҳтиёжларга эга инсонларга тенг имкониятлар яратиш мақсади бизнинг ниятларимизга мос келади. Марафондаги “Соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!”, “Биз бефарқ эмасмиз!”, “Бугунги асосий мақсадимиз – эзгу ишлар!” шиорларимиз ҳам компаниянинг ижтимоий сиёсатини намоён қилиб туради”, - дейди «UMS» МЧЖ Жамоатчилик билан алоқалар гуруҳи раҳбари Альбина Гайсина.

Ярим марафон 1-2 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган бир қатор тадбирларни – инклюзивлик мавзусига бағишланган конференциялар, лекциялар, маҳорат мактаблари, кўргазмани – ўз ичига олган. 3 ноябрь куни эса лойиҳанинг юзлаб иштирокчилари, шу жумладан имконияти чекланган инсонлар, 2, 10 ва 21 км. масофага югуришда иштирок этишади. UMS раҳбарияти ва компаниянинг турли хил бўлинмалари ходимларидан ташкил топган терма жамоа ҳам югуришда иштирок этади.

UMSнинг Samarkand Half Marathonдаги фаолликларини компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб боришингиз мумкин:

Telegram: https://t.me/UMSuzb ўзбек ва https://t.me/UMSrus рус тилларида

Facebook: https://fb.com/UniversalMobileSytems

Instagram: https://instagram.com/ums_uz  

Одноклассники: https://ok.ru/myums ​​​​​​

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид