Жаҳон | 23:02 / 04.11.2019
15484
1 дақиқада ўқилади

Путин ноқонуний миграция ташкилотчиларини озодликдан маҳрум қилишга рухсат берди

Россия президенти Владимир Путин хизмат мавқеидан фойдаланиб ноқонуний миграцияни ташкиллаштирганлик учун жавобгарлик киритилиши ҳақидаги қонунни имзолади. Энди бундай жиноятлар жиноий жиноятлар сифатида таснифланади.

Янги қоидаларга кўра, мансабдор шахс Россияга хорижий фуқароларнинг ноқонуний киришини, уларнинг транзитини ёки қолишини ташкиллаштирганлик учун 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниш билан жазоланиши мумкин. Бундан ташқари, 500 минг рублгача жарима кўзда тутилган.

Мавзуга оид