Бухорода ёғ заводининг собиқ раҳбари жиноятчиларга 500 минг доллар бериб юборди
Бухоро вилоятида беш киши ёғ заводининг собиқ раҳбарини «ухлатиб» кетди.
«Бухорода яшовчи шахс Самарқандда истиқомат қилувчи танишига мурожаат қилган. Улардан бири ўз вақтида ички ишлар органлари тизимида ишлаган. Улар махсус режа тузишган ва ёғ заводининг собиқ раҳбарини катта пулга алдаб кетишга қарор қилишган», - деди Тошкент вилояти прокуратурасининг катта терговчиси Санжар Сафаров.
2018 йил 13 апрель куни ёғ заводи собиқ раҳбарининг уйига беш кишидан иборат жиноий тўда келган ва иштирокчилардан бири ўзини махсус хизматлар ходими, деб таништирган.
«Жиноятчилар ўзларини махсус хизматлар ходимлари сифатида таништириб, фуқарога таҳдид қила бошлашган. Улар уни Тошкентга олиб бориб, «подвал»га жойлаштиришларини айтишади. Шундан сўнг, эркаклар ёғ заводи собиқ раҳбаридан ишни ёпиш учун 1 миллион доллар сўраганлар», - дея таъкидлаб ўтди терговчи.
Шу билан бирга, жабрланувчи бундай пули йўқлигини айтган. Кейин жиноятчилар 500 минг доллар талаб қилишган. Жиноятчилар керакли миқдордаги пулни олгач, воқеа жойидан яширишган.
Воқеадан кейин жабрланувчи дарҳол ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилди. Жиноий тўда аъзоларидан икки нафари ИИБ ходимлари томонидан Ўзбекистон ҳудудида ушланди. Уч шахс Қозонга қочган, аммо Россия Федерацияси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушланди ва Ўзбекистонга топширилди.
Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра, жиноий гуруҳнинг барча аъзоларига турли хил жазо муддатлари берилди.
Мавзуга оид
07:50 / 21.09.2024
Ўзбекистонда 263 дона қадимий тангани Туркияга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди
18:26 / 16.09.2024
ИИБнинг шармандали “резултат”и ҳамда “ясалган” жиноят: хаста ва ҳимоясиз аёл қамоққа ташланди
14:07 / 12.09.2024
Россияда оғир ва ўта оғир жиноятлар бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилди
13:54 / 10.09.2024