Жаҳон | 20:46 / 10.11.2019
14939
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон бош вазири президент сайловлари натижаларини тан олишдан бош тортди  

Афғонистон бош вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ мамлакатда 28 сентябрда ўтган  президент сайловларидаги овозларни қайта ҳисоблашни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда Эроннинг Press TV телеканали хабар берди.    

Фото: IZVeSTIYa/Aleksandr Kazakov

“Ҳийла-найранг билан бузилган сайловлар тан олинмайди. Натижалар халқимизнинг рўй-рост овозларига асосланиши лозим”, деб айтган Абдуллоҳ Кобулда тарафдорлари олдидаги нутқида. 

Сайлов натижалари ҳанузгача эълон қилинмаган. Абдуллоҳнинг сайловлардаги бош рақиби амалдаги президент Ашраф Ғани бўлган.    

Абдуллоҳ аввал ўтган президент сайловларида икки марта муваффақиятсизликка учраган ва юз минглаб овозлар қонунийлигига шубҳа билдирган.

Норасмий маълумотларга кўра, жорий сайловларда қайд қилинган 9,6 млн сайловчидан бор-йўғи 2 млндан кўпроғи иштирок этган. 

Октябрь охирида Афғонистон мустақил сайлов комиссияси раиси Ҳаво Алам Нуристоний президент сайловларининг дастлабки натижалари 14 ноябрда эълон қилинишига ваъда берганди. 

Мавзуга оид