Рақиб иродалироқ чиққанда. Собиқ «Вильярреал»чининг голи бизни мағлуб этган ўйиндан фоторепортаж
Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Саудияга қарши ўйинда имкониятни бой берди. Вадим Абрамов қайтганидан буён бу миллий жамоанинг илк мағлубияти бўлди. Аслида ҳаммаси футболчиларимиз учун яхши ўтаётганди...
Ўйинни жуда яхши бошлаган Абрамов жамоаси ўзи хоҳлаган тўпни назорат қилишни яхши уддалади. Рақиб жарима майдони олдидаги прессинг эса гол урилишига олиб келди. 16-дақиқада Элдор Шомуродов Икром Алибоевнинг тўпни олиб қўйганидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди. Аммо йигитларимизнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. 23-дақиқада Салмон ал-Фараж пенальтини гол билан якунлади.
Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз яхши бошлашди. 56-дақиқада Фаррух Сайфиевнинг зарбасидан сўнг тўп саудиялик футболчининг қўлига тегди ва ҳакам энди Саудия дарвозасига пенальти белгилади. Стандартни Отабек Шукуров бехато амалга оширди.
Аммо ўйин охирида ирода кўрсатган саудияликлар ғалабани илиб кетишди. 85-дақиқада Салмон ал-Фаражнинг зарбаси рикошет орқали голга айланди. 90-дақиқада эса бир муддат «Вильярреал»да тажриба орттирган Салим ал-Досари супер голи билан Саудияга ғалаба келтирди.
Ўйиндан кейин Вадим Абрамов рақиб ҳеч қандай жабҳада устунлик қилмаганини, уларнинг голлари мантиқий бўлмаганини айтди. Рақиб мураббийи Эрве Ренар ҳам жамоаси футболчиларнинг индивидуал маҳорати эвазига ғалаба қозонганини яширмади.
Қуйида Ўзбекистон — Саудия Арабистони ўйинидан тайёрланган фоторепортажни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Мавзуга оид
18:15 / 24.10.2024
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон сўнгги 8 йилдаги энг яхши натижасини қайд этди
16:51 / 16.10.2024
Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026га бориш имконияти кескин ошди – We Global Football
21:06 / 15.10.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон 10 киши қолган БААни пеналтидан киритилган гол эвазига мағлуб этди
14:53 / 15.10.2024