Жамият | 17:42 / 16.11.2019
7628
1 дақиқада ўқилади

Ис газидан заҳарланиш бўйича навбатдаги ҳолат: Жиззахда бир киши вафот этди

Иллюстратив фото

2019 йилнинг 15 ноябрь куни соат 14:30ларда Жиззах вилояти Дўстлик тумани, Ғ.Ғуломов маҳалласида яшовчи Р.Р., турмуш ўртоғи У.Р. ҳамда фарзанди Ш.Р. яшаш хонадони ошхонасида ўрнатилган газ плитасидан чиққан ис газидан заҳарланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, оқибатда Р.Р. воқеа жойида вафот этган, У.Р. ҳамда Ш.Р. шифохонага ётқизилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан олдин, Ўзбекистонда яна 10 киши ис газидан заҳарлангани, икки фуқаро вафот этгани хабар берилганди.

Мавзуга оид