Ўзбекистон | 11:28 / 16.11.2019
11159
2 дақиқада ўқилади

«КамАЗ» Ўзбекистонда юк машиналари ишлаб чиқаришнинг иккинчи босқичини бошлайди

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 25-26 ноябрь куни Ўзбекистонда «КамАЗ» автомобилларини ишлаб чиқаришнинг иккинчи босқичини ишга тушириш режалаштирилмоқда. Шу кунларда Татаристон делегацияси мамлакатга ташриф буюради, деб хабар қилмоқда «ТАCC» Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консули Фариддин Насриевга асосланиб. 

Шунингдек, қайд этилишича, учрашув давомида томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги «Ўзавтотрейлер» майдончаларида «КамАЗ» ишлаб чиқаришни шу йилнинг баҳорида бошлаганди. Завод Самарқанд вилояти Жомбой туманида жойлашган. Бугунги кунда унда юк кўтариш қуввати 10 тоннадан 36 тоннагача бўлган 11 турдаги техника ишлаб чиқарилади. 

«Ўзавтотрейлер» заводининг лойиҳавий қуввати 3 минг донага мўлжалланган. Гап юк шассилари учун мингта қисм ва 2 мингта ярим тиркамалар ҳақида кетмоқда. Бундан ташқари, завод иқтисодиётнинг турли соҳалари таъминоти учун кенг турдаги транспорт воситаларини ишлаб чиқаради. Ҳозир компанияда 400дан ортиқ киши ишлайди.

Мавзуга оид