Telegram асосчиси фойдаланувчиларга смартфонларидан WhatsApp’ни ўчириб ташлашни маслаҳат берди
Telegram ва «ВКонтакте» асосчиси Павел Дуров ўз Telegram-каналида смарфтонлардан WhatsApp иловасини ўчириб ташлашни маслаҳат берди. Унинг таъкидлашича, WhatsApp иловасидан фойдаланувчиларнинг смартфонларидаги фотосуратлар ва ёзишмаларни кузатишда фойдаланилади.
«Facebook WhatsApp’ни сотиб олишидан анча илгари жосуслик дастурларида иштирок этган. Компания ҳозир ҳам ўз сиёсатини ўзгартирмаган», — дейди Дуров.
У шунингдек, WhatsApp ҳаммуассиси Брайан Эктонга асосланмоқда. Эктон ўтган йили Forbes USA’га берган интервьюсида Facebook «катта пул эвазига ўз фойдаланувчилари конфиденциаллигини сотганини» айтганди.
Май ойида WhatsApp’да вирус ва видеоқўнғироқ ёрдамида фойдаланувчининг смартфонидаги барча маълумотларни кўриш имконини берувчи жиддий нуқсон аниқланганди.
Мавзуга оид
15:30 / 26.09.2024
Павел Дуров француз терговчиларига йилига атиги бир дирҳам ишлаб топишини айтган — ОАВ
18:35 / 23.09.2024
Жиноятчиларнинг Telegram рақамлари ва IP-манзиллари ошкор этилади – Дуров
20:17 / 21.09.2024
Telegram турли мамлакатларнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қила бошлади
23:29 / 18.09.2024