Жамият | 15:40 / 22.11.2019
59618
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ёғган биринчи қордан фотогалерея

Бугун, 22 ноябрь куни республикамизнинг қатор ҳудудларида қиш фасли кириб келаётгани билинди, биринчи қор ёғди.

Пойтахт Тошкентда ҳам эрта тонгдан қор ёғишни бошлади. Бу кимгадир қишнинг изғирини билан боғлиқ хотираларни ёдга солса, кимгадир қишга тайёргарликни тугаллаши учун белгидир. 

Яна кимдир учун эса, айниқса, олис қишлоқ аҳлига совуқ қиш-қировли кунларнинг синови бошланганидан дарак беради.

Барча юртдошларимизни ушбу кунларда транспорт ва уй иситиш воситаларидан эҳтиёткорлик билан фойдаланишларини сўраб, фотомухбирларимизнинг Тошкент кўчаларидан тайёрлаган фотогалереясини эътиборингизга тақдим қиламиз.

Эътиборли жиҳати, 2018 йилда ҳам биринчи қор ноябрь ойининг сўнгги ўн кунлигида ёғганди.

Фотолар муаллифлари:
Нуриддин Нурсаидов, Муҳаммаджон Ғаниев

Мавзуга оид