Мудофаа вазирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармонига кўра, Ўзбекистон мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, генерал-майор Азизбек Исроилович Икромов бошқа лавозимга тайинланганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Вазирлик ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, генерал-майор Азизбек Икромов Мудофаа вазирлиги тизимидаги фаолиятини 2017 йилда бошлаган. Бунга қадар Ички ишлар вазирлиги тизимида хизмат қилган.
Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги қўмондони, полковник Ҳамдам Алиқулович Қаршиев Ўзбекистон мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Мавзуга оид
12:50 / 17.09.2024
РФ Тергов қўмитаси Мудофаа вазирлиги мансабдорларига қарши янги иш очди
13:46 / 10.09.2024
Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича хизматга саралаш тартиби ўзгарди
10:15 / 31.08.2024
Курск вилояти мудофаасига маҳаллий аҳоли жалб қилинади
08:27 / 23.08.2024