«Тошкент-Самарқанд» йўналишидаги пулли йўл қурилиши нега чўзилиб кетганига изоҳ берилди
Сенатор Шарифжон Йўлдошев Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниевдан хорижлик ҳамкорлар билан бирга амалга оширилиши айтилган “Тошкент-Самарқанд” йўналишидаги пулли йўл қурилиши қайси босқичда экани, нега ушбу лойиҳани амалга ошириш чўзилиб кетгани ҳақида сўради.
“Тошкент – Самарқанд” йўлини қуриш бўйича музокаралар олиб бориляпти. Бу йўл пулли бўлиши керак. Аммо қурувчилар фойдаланувчилардан ундириладиган ҳақни жуда катта белгилашяпти. Бу бизга умуман тўғри келмайди. Айни пайтда бу борада ўнга яқин лойиҳаларни ўрганиб чиқяпмиз”, дея Элёр Ғаниевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Эслатиб ўтамиз, даставвал “Тошкент — Самарқанд” пуллик йўли қурилиши Туркиянинг “Cengiz Enerji Sanayii ve Ticaret A.S”, “KaneH” ва “Komm” компаниялари консорциуми билан ҳамкорликда амалга оширилиши, лойиҳа 2019 йилнинг IV чорагида бошланиши ва 2021 йил якунида фойдаланишга топширилиши маълум қилинганди.
Кейинчалик ушбу лойиҳа Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан молиялаштирилаётгани, бу лойиҳа ҳам 2019 йил охиригача тақдим этилиши, пулли йўллар қурилган тақдирда ҳам бепул йўллар қолиши хабар қилинди.
Транспорт вазирлигининг йўл хўжалигини ривожлантириш бўлими бошлиғи Баҳодир Қорабоев “Тошкент-Самарқанд” йўли ЕТТБ тендери кўмагида амалга оширилаётгани, бу тизим Ўзбекистон учун янгилик бўлгани сабабли синчиклаб ўрганилиб, лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилаётганини айтган эди.
Мавзуга оид
12:30 / 06.11.2024
АҚШда Трампнинг республикачилари Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:55 / 24.10.2024
“5 йилда 440 га яқин қонун муҳокама қилинди” - Сенат раиси
13:38 / 23.10.2024
Ердан фойдаланиш ҳақидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
13:04 / 23.10.2024