Жаҳон | 18:30 / 04.12.2019
10669
1 дақиқада ўқилади

2018 йилда табиий офатлардан энг кўп зарар кўрган давлатлар маълум қилинди

Фото: AP Photo / Aaron Favila

Япония, Филиппин ва Германия табиий офатлардан энг кўп зарар кўрган мамлакатлар бўлди. Бу ҳақда мустақил экспертларнинг Germanwatch Climate Risk Index 2020 йиллик ҳисоботида маълум қилинди.

Ҳисобот табиий офатларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий йўналишларига қандай таъсир қилгани баҳоланган ишончли маълумотлар асосида тайёрланган.

"Япония, Филиппин ва Германия 2018 йилда табиий офатлардан энг кўп зарар кўрган мамлакатлар орасида етакчи бўлди", - дейилади ҳисоботда.

Ҳисобот муаллифларининг маълум қилишича, энг кўп зарар кўрган мамлакатлар ўнлигига шунингдек, Мадагаскар, Ҳиндистон, Шри-Ланка, Кения, Руанда, Канада ва Фижи кирди. 

Маблағ кўринишида энг кўп зарарни Ҳиндистон ва Япония кўрган (37 ва 35 миллиард доллар). Энг кўп ўлим ҳолати Ҳиндистонда қайд этилган - 2081 киши, Германии ва Япония кейинги ўринларда - 1,2 мингдан ортиқ.

Мавзуга оид