Ўзбекистон | 21:10 / 05.12.2019
6500
1 дақиқада ўқилади

«Туркманэнерго» электр узатиш тармоғи таъмирланиб, импорт амалиёти тикланди

2019 йил 4 декабрь куни соат 10:53да «Сердар» (Туркманистон) ва «Қоракўл» (Ўзбекистон) подстанцияларини боғловчи 500 кВ.ли ҳаво электр узатиш тармоғида фавқулодда ўчиш ҳолати содир бўлгани, шу сабабли электр узатиш тармоғида тузатиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ахборот хизмати Kun.uz’га магистрал тармоқдаги носозликка «Туркманэнерго» балансидаги электр тармоғининг чегара ҳудудига яқин жойда узилгани сабаб бўлганини маълум қилди.  

Ўзбекистонлик мутахассислар томонидан олиб борилган таъмирлаш ишлари натижасида бугун, 5 декабрь куни соат 16:23да «Қоракўл» ва «Сердар» подстанцияларини боғловчи Л-512 ҳаво тармоғи ишга туширилиб, Туркманистондан қабул қилинаётган электр энергия амалиёти тўлиқ тикланган.

Мавзуга оид