Жаҳон | 08:21 / 06.12.2019
8257
1 дақиқада ўқилади

Эронда тўйда газ портлаши 11 кишининг ўлимига сабаб бўлди

Фото: twitter.com

Эроннинг Курдистон вилоятида никоҳ тўйи нишонланиши вақтида газ портлаши оқибатида 11 киши, жумладан 5 бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Mehr ахборот агентлигига таяниб ТАСС ахборот агентлиги хабар берди. 

Воқеа Саккиз шаҳридаги тўйхоналардан бирида юз берган. Газ баллони портлаши оқибатида яна 34 киши жароҳатланган. Уларнинг барчаси яқин орадаги шифохоналарга етказилган.

Шунга ўхшаш воқеа 2018 йилда Ҳиндистоннинг Беавар шаҳрида юз берганди. Ўшанда тўй маросими вақтида газ баллони портлаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлган.

Мавзуга оид