Жамият | 23:44 / 06.12.2019
6663
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда ва Самарқандда ЙПХ ходимлари йўл ҳаракати иштирокчиларига Конституция китобини тарқатишди

Республикамиз Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги жойларда қизғин нишонланмоқда. Сурхондарёлик ва самарқандлик йўл ҳаракат хавфсизлиги ходимлари байрам арафасида ҳайдовчи ва йўловчиларига байрам туҳфаси тақдим этишди.

Термиз шаҳридаги марказий автошоҳбекатда ҳамда «Мангузар» ЙПХ масканида вилоят ИИБ ЙҲХБ раҳбарияти ташаббуси билан Конституциямиз қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар, йўловчиларни табриклашди.

ЙҲХБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник И.Соипов бошқарманинг байрам табригини йўллаб, йўлларда одамлардан ҳамиша йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиб юришларини сўраб, Конституция китобчаси ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга тарғиб қилувчи буклетлар тарқатилди.

Худди шунингдек, Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ҳам Конституция куни олдидан фуқароларга 500 нусха бош қомусимиз тарқатилди.

Ўз мухбиримиз.

Мавзуга оид