Mirzo Ulugbek Innovation Center IT Park’га қўшилди
Mirzo Ulugbek Innovation Center Ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этишни қўллаб-қувватлаш маркази тугатилиб, унинг резидентлари Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркига ўтмоқда.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрь куни бу ҳақдаги тегишли қарори қабул қилинди.
Унга мувофиқ, IT соҳани янада такомиллаштириш, рақобатбардош ва истиқболли дастурий маҳсулотларни яратиш, хорижий мамлакатлар учун IT-хизматларини тақдим этишни кенгайтириш ва IT маҳсулотларининг сифатини яхшилаш режалаштирилмоқда.
Қайд этилишича, ушбу қадам Ўзбекистон Республикасида IT-маданиятини ва бошланғич экотизимни ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга имкон беради ва маҳаллий IT-маҳсулотлар сифатини янги даражага кўтаради.
Мавзуга оид
21:15 / 04.11.2023
IT Park резидентларининг экспорти ҳажми 3 баробарга кўпайди
19:53 / 07.09.2023
IT Park 236 та компанияни резидентлик мақомидан маҳрум қилди
18:49 / 27.07.2023
Биринчи ярим йилликда IT Park резидентларининг экспорти ҳажми 145,3 млн долларни ташкил этди
21:10 / 14.10.2022