Фан-техника | 16:55 / 10.12.2019
12588
1 дақиқада ўқилади

2020 йилдан бошлаб WhatsApp миллионлаб смартфонларда ишламайди

Фото: ТАСС/Zuma/Jaap Arriens

WhatsApp мессенжери 2020 йилдан миллионлаб смартфонларда ишламайди, деб ёзмоқда Daily Mail нашри.

1 февралдан бошлаб iOS 8 ва ундан аввалги операцион тизимда ишлайдиган iPhone ҳамда Android 2.3.7 ва ундан аввалги операцион тизимдаги смартфонлар эгалари ушбу қурилмаларда WhatsApp иловасидан фойдалана олмайди.

Бундан ташқари, 2019 йил 31 декабрдан WhatsApp Windows Mobile операцион тизимида ҳам ишламайди.  

WhatsApp вакиллари юқоридаги операцион тизимлардаги қурилмалар учун мессенжерни қўллаб-қувватлашни тўхтатганини маълум қилди.

Мавзуга оид