Жамият | 14:13 / 10.12.2019
11911
2 дақиқада ўқилади

Икки нафар шахс учта «Нексия»ни ўмарди

Тун ярмида Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Бахт маҳалласи Бахт кўчасида турган учта «Нексия» русумли автоуловнинг эшиклари қулфни бузиш йўли билан очилиб, автомашиналарда бўлган пул ва бир қанча буюмлар ўғирлаб кетилди. 

Postda.uz'нинг ёзишича, автомобилларнинг биридан 250 минг сўм пул, бошқасидан дори қутиси, ўт ўчириш воситаси, хавфдан огоҳлантирувчи белги, 200 минг сўмлик эҳтиёт қисм ва 150 минг сўм пул олинган. Учинчи автомашинадан эса «Антирадар» қурилмаси ва видеоёзувларни қайд этиш мосламаси ғойиб бўлган.

Ички ишлар органлари ходимлари жиноятни «иссиқ изида» очишга муваффақ бўлишди. Аён бўлишича, ўғриликни Фориш туманида истиқомат қилувчи икки «шоввоз» – 1996 йилда туғилган А.Т. ва 1980 йилда туғилган И.Р. содир этишган экан.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид