Спорт | 14:24 / 10.12.2019
38390
4 дақиқада ўқилади

ОЧЛ-2020га қуръа ташланди: «Пахтакор» амалдаги чемпион билан бир гуруҳда

Фото: Getty Images

Бугун, 10 декабрь куни Куала-Лумпурдаги ОФК штаб-квартирасида Осиё чемпионлар лигаси 2020 йилги мавсум гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

 Келаси мавсумда ҳам ОЧЛ турнирида мамлакатимизнинг учта жамоаси иштирок этади. Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор» мусобақани гуруҳ босқичидан бошласа, Суперлига совриндорлари «Локомотив» ва «Бунёдкор» плей-офф саралаш босқичидан бошлайди.

 Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор» «B» гуруҳида ОЧЛ-2019 ғолиби Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол», БААнинг «Шабаб Ал-Аҳли Дубай» ҳамда 3-плей-офф ғолиби билан бирга ўрин олди.

 Тошкентнинг «Локомотив» клуби эса саралашдан муваффақиятли ўта олса, «A» гуруҳидан жой олади. Унга БААнинг «Ал-Ваҳда», Ироқнинг «Ал-Шорта» ва саралаш босқичининг 4-ғолиби рақиблик қилиши мумкин.

 «Бунёдкор» эса плей-офф босқичларидан ўта олса, «D» гуруҳидан ўрин олади. Вадим Абрамов шогирдларига Эроннинг «Сепахон», Қатарнинг «Ас-Садд», Саудия Арабистонининг «Ал-Насср» клублари рақиб бўлади.

 ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-тур ўйинлари 10 февраль куни старт олади. «Пахтакор» дастлабки ўйинни Тошкентда «Шабаб Ал-Аҳли»га қарши ўйин билан бошлайди.

 ОЧЛ-2020. Гуруҳлар билан танишинг:

Ўзбекистон вице-чемпиони сифатида «Локомотив» 2-саралаш плей-офф босқичида Тошкентда Тожикистон чемпиони Душанбенинг «Истиқлол» клубига қарши майдонга тушади. Жуфтлик ғолиби якуний плей-офф босқичида Саудия Арабистонида «Ал-Аҳли»га қарши майдонга тушиб, ғолиб гуруҳ босқичига йўлланма олади. «Темирйўлчилар» йўлланма олган тақдирида «A» гуруҳидан жой олади.

 «Бунёдкор» эса дастлабки саралаш босқичида Тошкентда Ироқнинг «Ал-Завра» жамоасига қарши майдонга тушиб, жуфтлик ғолиби БААда «Ал-Айн»га қарши саф тортади ва ғолиб гуруҳ босқичи иштирокчисига айланади. «Қалдирғочлар» саралашдан ўтган тақдирида, «D» гуруҳидан ўрин олади.

ОЧЛ. Дастлабки саралаш босқичи. 

 Ғарб минтақаси. 14 январь (сешанба)

1. «Ченнаи Сити» (Ҳиндистон) – «Ал-Риффа» (Баҳрайн)

2. «Ал-Файсали» (Иордания) – «Ал-Кувайт» (Кувайт)

Иккинчи саралаш босқичи. 21 январь (сешанба)

1. «Бунёдкор» (Ўзбекистон) – «Ал-Завра» (Ироқ)

2. «Локомотив» (Ўзбекистон) – «Истиқлол» (Тожикистон)

3. «Шаҳре Ходро» (Эрон) - биринчи саралаш босқичи 1-ғолиби

4. «Истиқлол» (Эрон) - биринчи саралаш босқичи 2-ғолиби

Плей-офф босқичи. 28 январь (сешанба)

1. «Ал-Айн» (БАА) - иккинчи саралаш босқичи 1-ғолиби

2. «Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони) - иккинчи саралаш босқичи 2-ғолиби

3. «Ас-Сайлия» (Қатар) - иккинчи саралаш босқичи 3-ғолиби

4. «Ар-Райан» (Қатар) - иккинчи саралаш босқичи 4-ғолиби.

Мавзуга оид