Бош прокурор ўринбосари тергов жараёнида қийноқ қўлланишига муносабат билдирди
Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқовага кўра қийноқлар ёки бошқа шафқатсиз усулларни қўлламасдан ҳам ҳар қандай тергов ҳаракатини қонун доирасида амалга оширса бўлади.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бош прокурор ўринбосари С.Ортиқова Kun.uz мухбирининг саволига жавобан тергов жараёнида қийноққа солиш билан боғлиқ ҳолатларга муносабат билдирди.
Бош прокурор ўринбосари Президент Шавкат Мирзиёев Конституция кунидаги маърузасида тергов жараёнида видеокузатувнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, суриштирувчи, терговчи ва бошқа ваколатли шахснинг мажбуриятларини қонунларда аниқ белгилаб қўйишни таклиф этгани айтди. Ортиқованинг айтишича, тергов жараёнини видеокузатув мосламалари билан тўлиқ таъминлаш жуда катта маблағни талаб қилиши, буни бирданига амалга ошириш бюджетга оғирлик қилиши ҳақида гапирди.
«Гумонланувчини ушлашдан тортиб то колонияга боргунча ҳар битта терговчининг кабинетида видеокамералар ўрнатилгунча профилактика инспекторининг хонасига ўрнатилса-чи? Битта мониторда катта қилиб қадам-бақадам кўрсатилганда зўр бўларди», — дейди Светлана Ортиқова.
Тадбирда инсонни қадрлаш, ҳурмат қилиш ҳиссини юридик университетдан, ундан ҳам аввал боғчадан шакллантириб бориш кераклиги, шундагина самара бўлиши ҳақида сўз борди.
«Тергов жараёнида қийноқни ишлатганлар таржимаи ҳоли ўрганилса, албатта, оиласида уруш-жанжал, ота-онаси, ака-укалари уришган, болаликда ит-мушукларни қийнаган бола бўлиб чиқади. Кейин у форма кийгач, мансаб берилгач, унда менга ҳамма нарса мумкин, деган фикр пайдо бўлади. Тергов жараёнида қийноққа солиш ҳолатлари билан прокуратура органлари қатъий кураш олиб бораяпти. Буни батамом йўқ қиламиз десак, бу — афсона, утопия. Лекин сиз билан биз шуни камайтира билишимиз керак.
Менгача бўлган, мендан кейинги погонли одамларни энди қайта тарбиялаб бўлмайди. Жуда қийин. Фақат жазолаш, тозалаш, тизимдан чиқариш билан чекланиш мумкин.
Лекин фарзандларимизни, бўлажак прокурорларни, терговчиларни боғчадан бошлаб тарбияласак, 20-25 йилдан кейин худо хоҳласа ҳеч қийноқни ишлатмайдиган кадрлар етишиб чиқади», — дея таъкидлади Светлана Ортиқова.
Мавзуга оид
20:31 / 10.05.2023
Омманинг кўз ўнгидаги ҳуқуқсизлик. Бош прокурор ўринбосари ҳаракатлари жавобсиз қолдириладими?
09:54 / 04.05.2023
Сайёр қабулдаги можаро: Светлана Ортиқова фуқаро билан жанжаллашиб кетди, мурожаатчининг муддаоси нима?
14:58 / 25.01.2023
Светлана Ортиқова: «Афсуски, Ўзбекистонда ҳозирги кунда одил судлов таъминланмаган»
17:56 / 31.03.2022