Ўзбекистон | 08:03 / 16.12.2019
4787
1 дақиқада ўқилади

Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Низомга кўра, товарларни келиб чиқишини сертификатлаш бу – Ўзбекистондан экспорт ва реэкспорт қилинаётган товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни бериш, гувоҳлантириш орқали унинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш мақсадида экспертиза ўтказиш жараёнидир.

Сертификат Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки у томонидан ваколат берилган орган томонидан берилади. 

Шунингдек, экспорт қилувчи/ариза берувчининг ариза-декларацияси асосида сертификат Савдо-саноат палатаси томонидан ҳам берилиши мумкин. 

Экспертизани ўтказиш ва сертификатни расмийлаштириш харажатларини ариза берувчи тўлайди. 

Тўлов миқдори хизмат турига қараб 1 сертификат (экспертиза далолатномаси/эксперт хулосаси) учун ариза берувчи мурожаат қилган кундаги БҲМга нисбатан 0,2 дан 1,9 гача этиб белгиланди.

Мавзуга оид