Тошкент метросининг янги қурилаётган бекатларидан бирига «Қурувчилар» номини бериш таклиф этилди
Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши қурилишида юз берган бахтсиз ҳодиса барча ҳамюртларимизни чуқур қайғуга солди. Метро қурилишида ишлаётган олти нафар ёш ва норғул йигит тупроқ остида қолиб ҳалок бўлди.
Ижтимоий тармоқларда барча ўзбекистонликлар марҳумларнинг оиласига ҳамдардлик изҳор этишмоқда.
#GoUzbekistan лойиҳаси муаллифи Фазлиддин Ҳожимуҳаммедов Тошкент метрополитенига таклиф билан мурожаат қилди.
«Янги қурилаётган метро бекатларидан бирига «Қурувчилар» номи берилса, оламдан ўтган қурувчиларимиз ва ҳозиргилари абадий ёдимизда қолишарди», — дейилади мурожаатда.
Бу чиндан ҳам ўринли таклиф. Чунки Тошкент метрополитенида касб эгалари шарафига номланган «Машинасозлар» ва «Космонавтлар» бекати бор. Метро раҳбарияти томонидан шундай йўл тутилса, нафақат марҳум қурувчилар, метрополитенни барпо этган барча қурувчилар хизмати учун ҳурмат бажо келтирилган бўларди.
«Адолат” СДП ҳам метро бекатига қурбонлар хотирасини абадийлаштиришни ифодаловчи ном бериш ғоясини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Википедияда ёзилган, бироқ тасдиқланмаган маълумотларга кўра, метронинг «Юнусобод» йўлида барпо этилаётган ер ости бекатлари «Юнусобод» ва «Шаҳристон» деб номланиши белгилаб қўйилган.
Мавзуга оид
08:08 / 08.11.2024
Юнусободда бир кунда иккита ЙТҲ содир бўлди
13:40 / 20.08.2024
Тошкентда қалбаки АҚШ долларини сотаётган шахслар қўлга олинди
13:02 / 23.07.2024
Юнусобод туманида янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди
21:47 / 03.07.2024