Жамият | 17:57 / 23.12.2019
9085
2 дақиқада ўқилади

Намангандаги маҳаллий корхона вилоятнинг темир-бетон таянчларга бўлган эҳтиёжини тўла қопламоқда

«Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти томонидан жорий йил давомида қурилган объектларда 11 минг дона темир-бетон таянчлар ўрнатилди. Ушбу темир-бетон таянчлардан 7,5 минг донаси жамият қошида ташкил этилган «Темир бетон таянч» масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқарилди.

Ҳозирда корхонада 25та янги ишчи ўрни яратилган. Корхонанинг кунлик ишлаб чиқариш қуввати 56 донани ташкил қилиб, йиллик ишлаб чиқариш қуввати эса 18 минг дона темир-бетон таянчни ташкил этади. Корхона ишга туширилиши натижасида жамиятнинг таянчга бўлган эҳтиёж тўла қопланди.

«Авваллари темир-бетон таянчларни етишмаслиги, талаб қилинган муддатга ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан етказиб беришда муаммолар келиб чиқиши, узоқ масофадан ташиб келинганда ортиқча харажатлар юзага келар эди. Бугунги кунга келиб бу муаммолар тўлиқ бартараф этилган. Шу билан бирга, жамият қошида темир-бетон таянчлар ишлаб чиқарилиши ҳисобига йил давомида 6,1 млрд сўм маблағ тежаб қолишга эришилди», дейилади жамият хабарида.

«Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»
АЖ Матбуот хизмати

Мавзуга оид