Ўзбекистон | 14:50 / 24.12.2019
16447
2 дақиқада ўқилади

«Буюк келажак» экспертлар кенгашининг 4 аъзоси ташкилотни тарк этди

«Буюк Келажак» эксперт кенгашининг тўрт нафар аъзоси ташкилотни тарк этишга қарор қилди.

Fergana нашри хабарига кўра, ташкилотни «Буюк Келажак» таъсисчилари умумий йиғилишининг раиси, экспертлар кенгаши раиси Алишер Калонов, ташкилот мувофиқлаштирувчи кенгаши аъзолари Собир Шодиев, Баҳром Исмоилов ва Шерзод Юсупов тарк этган.

Бу кенгашни тарк этган аъзоларининг иккинчи гуруҳи. Бунинг сабаблари ҳақида ҳозирча хабар қилинмади. Биринчи гуруҳ ташкилотни 2019 йил сентябрь ойида тарк этганди. Ўшанда ўн киши ташкилотдан чиқиб кетган. Кенгаш собиқ аъзолари ҳолатга «ички ташкилий сабаблар» туртки берганини айтишганди.

Эслатиб ўтамиз, «Буюк Келажак» нодавлат нотижорат ташкилоти 2018 йилда Ўзбекистон ҳукумати кўмагида ташкил этилган. Унинг таъсисчиларига республикадан ташқаридаги турли ташкилотлар ва халқаро компанияларда ишловчи ўзбекистонликлар айланди. Ташкилотнинг эксперт кенгаши таркибига 30дан ортиқ мамлакатларда истиқомат қилувчи 200дан ортиқ мутахассислар киритилган. «Буюк Келажак»нинг асосий вазифаси «Стратегия-2035» концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш эди. Лойиҳа 2019 йил май ойида тақдим этилди.

Мавзуга оид