Спорт | 22:23 / 25.12.2019
6488
2 дақиқада ўқилади

Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган шахмат турнири ўтказилди

23-24 декабр кунлари Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида илк бора Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган шахмат турнири ўтказилди.

Федерация хабарига кўра, унда юздан ортиқ профессионал ҳамда ҳаваскор шахматчилар қатнашишди.

Турнир рапид йўналишида 7 турдан, “А” ва “Б” гуруҳларда, швейцарча тизимда, ФИДЕ қоидалари бўйича ўтказилди. Ўйин вақтини назорат қилиб бориш учун электрон соатлардан фойдаланилди.

Хотира турнирда қатнашиш учун профессионал шахматчиларнинг ФИДЕ халқаро рейтинги 2000 баллдан кам бўлмаслиги талаб этилди. Ҳаваскорлар ўртасида қатнашиш учун эса Ёзувчилар уюшмаси ва Миллий телерадиокомпания томонидан тақдим этилган рўйхат асосида қатнашиш имкониятига эга бўлдилар.

Чемпионатни ўтказишга Шахмат федерациясининг профессионал ҳакамлари бевосита раҳбарлик қилишди.

Хотира турнири сўнгида Ўзбекистон қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидовга Ўзбекистон шахмат федерациясининг “Фахрий гроссмейстери” унвони ва олтин медали берилди. Унвонни Эркин Воҳидовнинг ўғли Хуршид Воҳидов қабул қилиб олди.

Профессионаллар ўртасидаги ғолиблар:
1. Воҳидов Шамсиддин
2. Шванов Георгий
3. Жумаев Марат

Ҳаваскорлар ўртасидаги ғолиблар:
1. Юсупов Мурод 
2. Яҳё Тоға
3. Ғофуров Элдор

Иштирокчилар диплом, медал ва пул мукофоти билан тақдирландилар.

Мавзуга оид