Шавкат Мирзиёев: «Энди Ўзбекистонда инвестиция бўйича аниқ қонун ишлайди»
Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни «Навоийазот» АЖ негизидаги мажмуа очилиши маросим давомида Ўзбекистонда инвесторларга яратиб берилаётган имкониятларнинг қонуний кафолатлари ҳақида ҳам гапирди.
«Тан олайлик, шу пайтга қадар Ўзбекистонда инвесторларга хавф бор эди. Улар бизнинг давлатга пул тикишга қўрқишарди.
Инвестиция фаолияти қарор билан тартибга солинарди, аммо бу қарор исталган пайтда, исталган киши фойдасига ишлаб кетаверган.
Мен яқинда «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонунни имзоладим. Бу қонун эндиликда инвесторларга кафолат бўлади. Тўғри, бу кимгадир ёқади, кимгадир эса йўқ, лекин энди Ўзбекистонда бу соҳада ҳам аниқ ва қатъий қонун ишлайди», — дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Президент шунингдек, эндиликда исталган инвестор дунёнинг истаган жойида туриб Ўзбекистонда амалга киритилган қонун ҳақида маълумот олиши ва инвестор ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига ишонч ҳосил қилиши мумкинлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон президенти «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонунни имзолади.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда маъқулланган.
Мавзуга оид
15:30 / 21.09.2024
Москва Россия бозорини тарк этган хорижликлар учун тўловни оширмоқчи
22:19 / 28.08.2024
Berkshire Hathaway капиталлашуви биринчи марта 1 триллион доллардан ошди
16:00 / 22.08.2024
Way II’нинг илк инвестиция тўплами қарийб 105 миллиард сўмга сотилди
22:26 / 06.07.2024