Ҳиндистон 24 та сув ости кемаси қуришни режалаштирмоқда
Ҳиндистон 24 та сув ости кемаси қуришни режалаштирмоқда. Улардан олтитаси атом сув ости кемаси бўлади, деб хабар берди мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари томонидан парламентга тақдим қилинган маърузага иқтибос келтирган ҳолда NDTV телеканали.
Таъкидланишича, энергетик қурилмали 18 та ва атом зарбдор 6 та сув ости кемаси қуриш режалаштирилган. Ҳужжатга кўра, ҳозирда Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари қуролланишида 15 та ноатом ва 2 та атом сув ости кемаси мавжуд. Ноатом сув ости кемаларидан аксариятининг ёши 25 йилдан ошган.
Ҳиндистон мудофаа вазирлиги янги сув ости кемалари қурилиши ушланиши сабабли эскиларининг хизмат муддатини ошириш бўйича ишларни ўтказишни маъқуллаган.
Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг Ҳинд океанида фаоллиги ошгани сабабли Ҳиндистонда инфратузилмани модернизация қилиш, жумладан янги кемалар ва сув ости кемалари қуришга қарор қилинган.
Мавзуга оид
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024
Кашмир Ҳиндистонни махсус автономия мақомини тиклашга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
11:56 / 06.11.2024
Инсон матонати: 22 йил давомида тоғни йўниб йўл очган одам
17:51 / 05.11.2024