Спорт | 12:16 / 30.12.2019
31031
2 дақиқада ўқилади

Шомуродов қишдаёқ «Ростов»ни тарк этиши мумкин

Клуб уни 10 млн еврога сотишга тайёр.

«Ростов»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов қишки трансферлар вақтида клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда «Федеральное агентство новостей» манбаси хабар бермоқда.

Манбанинг сўзларига кўра, ростовликлар форвардини қўйиб юборишни исташмайди, аммо футболчи учун камида 10 миллион евро маблағ таклиф этилса у билан хайрлашишга рози бўлишади.

Хабарда қайд этилишича, футболчининг ўзи ҳам жиддий таклифларни кўриб чиқишга қарши эмас. Ушбу мавсумда тўпурарлик салоҳиятини намойиш этган футболчига нафақат Россиядаги топ-клублар, балки Франция ва Германиядаги жамоалар ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Бундан олдинроқ ўзбекистонлик ҳужумчи учун энг жиддий таклиф Москванинг ЦСКА клубидан бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Шомуродов 2017 йил ёзида «Ростов»га Тошкентнинг «Бунёдкор» клубидан 300 минг евро эвазига трансфер бўлганди. Унинг ростовликлар билан амалдаги шартномаси муддати 2024 йилгача тузилган.

У жорий мавсумда РПЛнинг биринчи даврасида 10 гол уриб, 6 голли узатмага муаллифлик қилди. У шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоасида 46 ўйинда 20 гол уришга улгурди.

24 ёшли футболчининг трансфер қиймати transfermarkt.de порталида 6,5 миллион еврога баҳоланган.

Мавзуга оид