Жаҳон | 08:13 / 31.12.2019
13280
1 дақиқада ўқилади

Уругвайда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари кўпаяётгани сабабли фавқулодда вазият эълон қилинди

Фото: РИА Новости / Мария Плотникова

Уругвай президенти Табаре Васкес мамлакатда аёллар ўлдирилиши ҳолатлари кўпаяётгани сабабли фавқулодда вазият эълон қилди.     

“Яқинда аёлларга нисбатан содир этилган зўравонликлар ортида юз берган ғалаёнлар сабабли президент миллий даражада фавқулодда вазият эълон қилишга қарор қилди”, дейилган хабарда.

Бундан ташқари, мактаблар ва турмаларда аёлларни ҳимоя қилишни тарғиб қилиш бўйича кампаниялар ва виртуал курслар ўтказилади.

Уругвай ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда ҳар куни жинсий зўравонлик юзасидан 108 та шикоят қайд қилинади. Аёллар ташкилотлари вакилларининг таъкидлашича, 2019 йилда Уругвайда эркаклар қўлидан 35 аёл ҳалок бўлган. Жумладан, шундай жиноятлардан охиргиларидан бири Рождество таътиллари вақтида содир этилган: 3 нафар ёш аёл қотиллик қурбонига айланган.

Мавзуга оид