Жаҳон | 09:42 / 02.01.2020
17879
2 дақиқада ўқилади

Нидерландия «Голландия» номидан расман воз кечди

Фото: Светлана Кутман

2020 йил 1 январдан Нидерландия давлатини белгилашда “Голландия” сўзини қўллашдан расман воз кечилди. Бу ҳақда NOS радиостанцияси хабар берди. 

Эндиликда маҳаллий олий таълим муассасалари, хусусий компаниялар ва матбуот фақатгина “Нидерландия” сўзини қўллаши керак бўлади. Ҳукуматнинг фикрича, бундай чора мамлакатнинг гиёҳванд моддалар ва фоҳишабозлик макони сифатидаги қиёфасидан халос бўлишга ҳамда мамлакат бўйлаб туристик оқимнинг текис тақсимланишига имкон беради. Чунки бугунги кунда аксарият сайёҳлар айнан тарихий Голландия - Амстердам, Харлем ва Гаага шаҳарларига ташриф буюришади ва ушбу шаҳарлар бундай катта оқимни эплай олмаяпти.

Таъкидланишича, мамлакат номи билан боғлиқ ислоҳот қироллик бюджетига 200 минг еврога айланади. 

Нидерландияда Шимолий ва Жанубий Голландия провинциялари бор бўлиб, тарихий манбаларга кўра, мамлакатни Голландия деб янглиш аташни рус императори Пётр I у ерга бориб келгандан кейин бошлаган. 

Мавзуга оид