Генерал Сулаймонийнинг ҳарбий унвони вафотидан кейин оширилди
Ислом инқилоби соқчилари корпусининг “Ал-Қудс” бўлинмаси қўмондони, АҚШ ҳарбийлари авиазарбаси вақтида ўлдирилган генерал Қосим Сулаймонийнинг унвони вафотидан кейин генерал-лейтенантгача оширилди.
Rudaw порталининг маълум қилишича, марҳум генерал Эронда 1979 йилда юз берган Ислом инқилобидан кейин мамлакатнинг энг нуфузли мукофоти – Фахр медалини олган биринчи киши бўлди.
Генерал Ироқ пойтахти Бағдодга келганда ҳамроҳлари билан зарбага учраган. Натижада у билан бирга яна 11 киши ҳалок бўлган. Сулаймонийни йўқ қилишга буйруқни шахсан АҚШ президенти Дональд Трамп берган.
Эрон қуролли кучлари бош штаби АҚШнинг бу ишини теракт деб атаган ва “Ал-Қудс” қўмондонининг ўлдирилиши ортида турганлардан “шафқатсиз ўч олишдан” огоҳлантирган.
Мавзуга оид
12:29 / 16.07.2024
Россияда генерал Иван Попов уй қамоғига ўтказилди
20:15 / 05.01.2024
Эрон тарихидаги энг йирик теракт. Бу Яқин Шарққа қандай таъсир кўрсатади?
22:39 / 04.01.2024
Эрондаги терактда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
18:28 / 03.01.2024