АҚШ Яқин Шарққа 3 мингга яқин десантчи юборишга қарор қилди
АҚШ мудофаа вазирлиги Яқин Шарқда қўшимча 3 мингга яқин ҳарбийни вақтинчалик жойлаштиришга қарор қилди. Бу ҳақда NBC телеканали хабар берди.
Гап Шимолий Каролина штатида жойлашган ҳарбий-десант кучлари жангчилари ҳақида бормоқда. Улардан бир қисми Кувайтга, бир қисми эса Ироққа жўнатилади. Тезкор жавоб беришга мўлжалланган ушбу кучлар Яқин Шарқда 60 кунга яқин қолиши режалаштирилган.
Шу тариқа, Яқин Шарқда умумий ҳисобда 3,6 минг америкалик ҳарбий хизмат олиб боради.
Телеканал манбаларининг таъкидлашича, қўшимча кучларни юбориш қарори АҚШнинг Бағдоддаги элчихонасига ҳужум билан боғлиқ ҳолда қабул қилинган ва Ислом инқилоби соқчилари корпусининг “Ал-Қудс” бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишига алоқаси йўқ.
Мавзуга оид
16:42
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024