Ўзбекистон | 13:23 / 04.01.2020
31138
3 дақиқада ўқилади

Блогер Отабек Нуритдиновга чиқарилган маъмурий қамоқ жазоси ўзгаришсиз қолдирилди

Фото: fb.com/otabek.nuritdinov1

2019 йил 4 январь куни Андижон вилоят маъмурий суди кассация инстанциясининг очиқ суд мажлисида фуқаро Абдуфатто Нуритдинов (блогер Отабек Нуритдинов) томонидан Андижон вилоят маъмурий судининг 2019 йил 30 декабрдаги қарори устидан кассация тартибида келтирган шикояти маъмурий иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 30 декабрь куни Андижон вилоят маъмурий судининг очиқ суд мажлисида Асака туман ички ишлар бўлими томонидан фуқаро А. Нуритдиновга оид Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси, 41-моддаси ва 183-моддаси билан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди.
 
Суд қарорига кўра, А. Нуритдинов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддаси, 41-моддаси ва 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддаси тартибида узил-кесил ўташ учун 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.

Суд мажлисида А. Нуритдинов иштирокида жабрланувчилар ва гувоҳлар сўроқ қилинди. Ҳуқуқбузарнинг кўрсатмалари ва ҳимоячисининг музокара сўзлари тингланди.

Мазкур маъмурий иш Андижон вилоят маъмурий суди судьяси Д. Халилов раислигида кўриб чиқилди.

Олий суди матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидовнинг хабар беришича, суд ушбу маъмурий иш материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганган ҳолда А. Нуритдиновнинг кассация тартибида берилган шикоятини рад қилиб, қаноатлантирилмасдан қолдириш ва Андижон вилоят маъмурий суди томонидан 2019 йил 30 декабрдаги унга нисбатан чиқарилган қарорни ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қарор қабул қилинганлиги маълум қилинди.

Судда раислик этувчи томонидан ишда иштирок этган шахсларга эълон қилинган қарорнинг мазмун моҳияти ҳамда кассация инстанция судининг қароридан норози бўлган тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига назорат тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилди, дейилади Олий суд маълумотида.

Мавзуга оид:

Андижонда блогер учта айблов билан 15 суткага қамалди

Отабек Нуритдинов ким ва у нега қамалди?

Олий суд 15 суткага қамалган андижонлик блогер иши бўйича маълумот берди

Андижонда қамалган блогер суд қарори устидан кассация тартибида шикоят берди

Мавзуга оид