Ўзбекистон | 13:36 / 08.01.2020
13580
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон МДҲ доирасидаги яна иккита ҳужжатга қўшилди

Бу президентнинг ПҚ-4547-сон ва ПҚ-4548-сон қарорларида баён этилган, деб ёзмоқда Norma.

Қуйидаги халқаро шартномалар тўғрисида сўз бормоқда:

2006 йил 28 ноябрь куни Минск шаҳрида МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг гуманитар ҳамкорлик бўйича кенгаши тўғрисидаги битим. Ўзбекистон маданият вазирлиги ушбу ҳужжатни амалга оширишда масъул, ваколатли орган ҳисобланади;

2008 йил 10 октябрь куни Бишкек шаҳрида МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг ҳудудлараро ва чегара олди ҳамкорлиги бўйича кенгаши тўғрисидаги битим. Ушбу ҳужжатнинг Ўзбекистонда амалга оширилиши учун Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (ваколатли орган) масъулдир.
 
Мамлакат ТИВ мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун Ўзбекистон томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳақидаги тегишли билдиришномани депозитарийга юборади.
 
Ҳукумат ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга кирганидан кейин давлатнинг мажбуриятлари бажарилиши устидан назорат юритишлари лозим.

Мавзуга оид