Жаҳон | 01:05 / 09.01.2020
29185
1 дақиқада ўқилади

Эронда 9 январь икки фожиа сабабли мотам куни деб эълон қилинди

Эронда 9 январь икки фожиа муносабати билан мотам куни деб эълон қилинди

Фото: EPA

Эрон ҳукумати 9 январь кунини умуммиллий мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда Эрон ҳукумати вакили Али Рабий хабар берди.

Унинг твиттерда ёзишича, Эрон ушбу қарорни генерал Қосим Сулаймоний билан видолашув маросимида юзага келган тиқилинчда ўнлаб эронликлар ҳалок бўлгани муносабати билан қабул қилган. Эроннинг Кирмон вилоятида ўтган маросимда 56 киши ҳалок бўлган.
 
Бундан ташқари, Эрон “Украина халқаро авиалиниялари” авиакомпаниясига тегишли "Боинг-737" самолёти ҳалокати оқибатида ҳаётдан кўз юмганларни хотирлайди.

Теҳрон яқинида юз берган авиаҳалокатда 167 йўловчи ва экипажнинг 9 нафар аъзоси ҳалок бўлган. Самолётдаги йўловчиларнинг аксарияти эронликлар бўлган. 

Мавзуга оид