Спорт | 18:04 / 09.01.2020
9252
2 дақиқада ўқилади

Любинко Друлович: «Чемпионатга Ўзбекистоннинг энг яхши 23 футболчиси келган»

Фото: Tribuna.uz

Осиё чемпионати-U23 C гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Эрон жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг ҳар икки жамоанинг бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда қатнашган Ўзбекистон мураббийи Любинко Друлович жамоаси бир окчо қўлга киритганини айтди.

«Яхши жамоага қарши яхши ўйин ўтказдик. Эрон жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарликка эга. Бугун бир очко қўлга киритдик десак бўлади. Ҳожиакбар ва Санжар бутун мавсумни яхши ўтказишганди, аммо бугун улар кутилган ўйинни кўрсата олишмади. Аммо улар ҳали ўзини кўрсатади.

Эрон дастлабки 15 дақиқада устунликка эга бўлди. Кейин биз вазиятни қўлга олиб гол урдик. Жуда қўпол хато сабаб гол ўтказиб юбордик. Гол бўлган вазиятда ҳимоячилар икки марта тўпни тепиб юбора олишмади. Ўйин охирида биз кўп имкониятга эга бўлдик.

Осиё чемпионатида ғалаба қозонишдан уни ҳимоя қилиш қийинроқ. Бизнинг асосий мақсадимиз шу. Остон нега олиб келинмади? Майдон марказида бизда яхши футболчилар кўп. Санжар ва Шароф масалан миллий жамоада ҳам ўйнаган. Мен фақат ўз қўл остимда йиғилган футболчилар ҳақида гапира оламан. Бугун биз Таиландга олиб келган 23 футболчи мамлакатнинг энг яхши футболчилари»,— деб мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Мавзуга оид