Қонунчилик палатасида cоғлиқни сақлаш вазирининг парламент сўровига жавоби муҳокама қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида cоғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг “Тиббиёт соҳасида хусусий сектор улушини янада ошириш, унинг ривожланишига кўмаклашиш ҳамда соҳага хорижий инвестицияларни жалб қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги парламент сўровига жавоби муҳокама этилди.
Парламент сўрови юборилишига депутатлар томонидан ўтказилган ўрганишлар натижаси асос бўлган. Билдирилишича, соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторнинг иштирокини кенгайтириш ва рағбатлантириш борасида ижобий кўрсаткичлар билан бир қаторда, ҳудудларда хусусий тиббиёт муассасаларининг фаолиятини кенгайтириш учун шароитлар етарли эмас ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган масалалар ҳамон сақланиб қолмоқда. Хусусан, тадбиркорларга ер ажратиш, бўш турган объектларни “ноль” қийматида бериш, имтиёзли кредитлар ажратиш, тайёр объектларни коммуникация тармоқларига улаш борасида қатор муаммолар мавжуд.
Парламент сўрови орқали соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторнинг барқарор ривожланишига тўсиқ бўлаётган масалаларни тизимли равишда ҳал этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, хусусий тиббиёт соҳасига хориждан инвестициялар ва юқори малакали мутахассислар жалб этишни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ҳудудларда хусусий тиббиёт муассасалари тармоғининг фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтириш учун қулай шароитлар яратиш борасида олиб борилаётган ишларнинг ҳолати, тиббий хизматлар экспортини ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш соғлиқни сақлаш вазиридан талаб этилди.
“Соғлиқни сақлаш вазирининг мазкур сўровга юборган жавоб хатида депутатлар томонидан кўтарилган масаланинг ечимини топиш учун бажарилган амалий ишлар қайд этилиши ўрнига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан соҳага оид қабул қилинган Фармон ва қарорлардаги статистик маълумотларни келтириш билан чекланилгани ажабланарли бўлди. Бошқача айтганда, вазирлик парламент сўровига масъулият билан ёндашмагани яққол кўзга ташланди ва ушбу жавоб депутатларни қониқтиради, деб бўлмайди”, - дейилади Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси хабарида.
Парламент сўровига жавоб Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида муҳокама этилиши лозим. Унгача бўлган даврда депутатлар соғлиқни сақлаш вазирининг парламент сўровига йўллаган жавобини ўзгартириши ва унда кўтарилган муаммоларни ҳал этилиши борасида аниқ ишлар бажарилганлиги тўғрисида вазирнинг ўзи Қонунчилик палатаси мажлисида ахборот беришини умид қилмоқда, дейилади парламент сайтидаги маълумотда.
Мавзуга оид
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
23:25 / 04.11.2024
Гуржистонда минглаб одамлар парламент сайловлари натижасига қарши митингга чиқди
19:06 / 29.10.2024
Гуржистонда оммавий норозилик ортидан сайловдаги овозлар қайта саналади
18:21 / 29.10.2024