Жаҳон | 00:06 / 11.01.2020
12250
1 дақиқада ўқилади

БААнинг кейинги 50 йил учун янги логотипи тақдим этилди

Фото: Twitter /HHShkMohd

БАА бош вазири, вице-президенти, Дубай амири Муҳаммад бин Рашид Ол Мақтум ва Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси, БАА қуролли кучлари олий қўмондони ўринбосари Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Бирлашган Араб Амирликларининг кейинги 50 йил учун янги логотипини тақдим қилди.

Фото: Twitter /HHShkMohd

“Бугун мен, менинг иним Муҳаммад бин Зоид ва амирликларнинг 49 нафар инноватори БАА учун янги логотипни тақдим этмоқдамиз. Ушбу логотип ўзидан харитамиз, бизнинг ўсиб бораётган интилишларимиз, олдинга олға бораётган 7 амирлик, тарихга кирган 7 асосчини акс эттиради”, деб ёзган Дубай амири твиттерда.

Янги логотип овоз бериш йўли билан танланган. У учун 10 млндан кўпроқ одам овоз берган. Бунга миннатдорлик сифатида амирликларда 10 млнта дарахт экилади. Таъкидланишича, эндиликда БААнинг барча муассаса ва ташкилотлари янги логотипдан фойдаланишни бошлайди.

Мавзуга оид