Спорт | 22:20 / 13.01.2020
67697
2 дақиқада ўқилади

Драган Черан: «Хави Жалолиддин Машариповга қўнғироқ қилиб, уни кутаётганлигини айтди»

«Пахтакор» ҳужумчиси Драган Черан қишки таътил вақтида уйида бўлиб, Сербиянинг «Mozzartsport» нашрига интервью берди. Суҳбат давомида легионер футболчи сербиялик журналистга Жалолиддин Машариповни мақтаб, унга Хави қўнғироқ қилганлигини айтди.

«Пахтакор»да Сербия клубларига қарши муносиб ўйнай оладиган ўзбек футболчилари ҳам борми?» - дея берилган саволга Черан қуйидагича жавоб берди:

- «Бор, бу Жалолиддин Машарипов. Ишонасизми, у ўтган мавсумда барча ўйинларда 37та голли узатмани амалга оширди. У креатив футболчи. Иккала қанотда ҳам, ҳужум ортида ҳам бемалол ўйнай олади. Майдонда футболдан завқланиб тўп суради. Жалолиддин тўп билан шундай ҳаракат қиладики, рақибларидан масхарабоз ясаши мумкин. Яқинда унга Хави қўнғироқ қилиб, «Ас-Садд»да кутаётганлигини айтди» - дейди суҳбат давомида Драган Черан.

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор»нинг 26 ёшли яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов 2019 йилги мавсумда Суперлигада 25 ўйинда 4та гол ва 17та голли узатмани амалга оширган.

Мавзуга оид