Ўзбекистон | 09:57 / 14.01.2020
14459
2 дақиқада ўқилади

Маҳаллий кенгашларга сайловлар натижаси: партияларнинг ҳудудлардаги кўрсаткичлари эълон қилинди

Ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловларнинг якуний натижалари эълон қилинди. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати барча маълумотларни умумлаштирган ҳолда, қайси сиёсий партия ҳудудларда яхши натижа қайд этганлигини таҳлил қилди.

Вилоят, шаҳар Кенгашлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Қонунчилик палатасига бўлиб ўтган сайловлардаги каби энг кўп депутатлик ўрнини ЎзЛиДеП (303 жой ёки 36,5 фоиз) вакиллари эгаллаган. Эътиборлиси, сайловолди пойгасини иккинчи бўлиб ХДП (181 ёки 21,8 фоиз) якунлаган. 3-ўринда “Миллий тикланиш” ДП (159 ёки 19,1 фоиз). “Адолат” СДП (107 ёки 12,9 фоиз) тўртинчи, Экопартия вакиллари эса бешинчи (81 ёки 9,7 фоиз) ўринни қайд этишган.

Мавжуд 831 та ўриннинг 260 таси (31 фоиз) аёллар. Бу борадаги энг яхши кўрсатгич Навоий вилоятида (23 депутатлар ёки 38,3 фоиз) кузатилган, кейинги ўринлар Самарқанд (22 ёки 36,7 фоиз) ва Жиззах (20 ёки 35,1 фоиз) вилоят Кенгашлари ҳиссасига тўғри келади. Энг кам аёллар Сирдарё вилояти Кенгашида — 12 ёки 24 фоиз.

Мавзуга оид