Трамп АҚШ Эрондаги тузумни ўзгартиришга интилмаётганини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп Висконсин штатида тарафдорлари олдидаги нутқида АҚШ ўз олдига Эрондаги тузумни ўзгартиришни мақсад қилиб қўймагани, бироқ ушбу мамлакатдаги намойишлар ортидан синчковлик билан кузатаётганини айтди.
“Шу онларда эронликлар аввал кузатилмаган кўп сонда кўчаларга чиқдилар. Улар тузум қатағонларига қарши норозилик билдиришмоқда ва яхшироқ келажакни талаб қилишмоқда, буюк инсонлар. Халқ Эрон ўлим, зўравонлик ва уруш уруғини сочиш учун уни талаётганини кўришдан чарчаган”, деб айтган Трамп ўз нутқида.
“Мен Эрон ҳукуматини зўравонликка йўл қўймаслик ёки бирор намойишчини ўлдирмасликдан огоҳлантираман, бутун дунё сизни кузатмоқда. Биз Эрон халқини озодлик учун курашида қўллаб-қувватлаймиз. Ақлбовар қилмас ҳодиса юз бермоқда”, деб қўшимча қилган АҚШ президенти. Унинг таъкидлашича, минглаб намойишчилар Эрон ҳукуматининг жабр-зулми қурбонига айланган.
2019 йил ноябрда Эронда бензин нархи ошишига қарши оммавий норозиликлар бўлиб ўтганди. Охирги кунларда Эронда 8 январда Украинанинг йўловчи самолёти эронлик ҳарбийлар томонидан янглиш тарзда уриб туширилгани билан боғлиқ норозилик намойишлари ўтмоқда.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024