Россиянинг янги бош вазири Григорий Лепс қўшиқлари муаллифи бўлиб чиқди
Россиянинг янги бош вазири Михаил Мишустин таниқли композитор бўлиб чиқди. “Ведомости” нашрининг манбаларга таяниб хабар беришича, Мишустин россиялик таниқли қўшиқчи Григорий Лепснинг бир нечта қўшиғи мусиқаси муаллифи ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, Мишустин Лепснинг “Настояшая женшина”, “Зола” номли қўшиқлари мусиқасини ёзган. Бу маълумот Россия муаллифлик жамияти сайтида ҳам келтирилган.
Мишустиннинг ҳамкасблари ва танишлари унинг лапар (частушка), ҳажвий куплетлар ва эпиграммалар ёзишга қизиқишини маълум қилишган. “Мишустин кўплаб мусиқачилар ва шоуменларни танийди, Иван Ургант ва Comedy Club’ни ёқтиради”, дейилган нашрда.
Ўз навбатида Григорий Лепс юқоридаги маълумотни тасдиқламаган. У бу янгиликни ҳазил деб атаган. “Буларнинг барчаси миш-миш. Нималар деяпсиз! Мусиқа қайда-ю, Мишустин қайда? Сиёсатчилар сиёсат билан шуғуллансин, мусиқани эса биз – мусиқачиларга қўйиб беришсин”, деб айтган Лепс.
Бироқ “Зола” ва “Настояшая женшина” қўшиқларининг ҳаммуаллифи Александр Вулих “Ведомости”га Мишустин иккала композияцияга ҳам мусиқа ёзганини тасдиқлаган.
15 январда Дмитрий Медведев Россия ҳукуматининг тўлиқ таркибда истеъфога кетишини маълум қилган. Кейинроқ Россия президенти Владимир Путин Федерал солиқ хизмати раҳбари Михаил Мишустиннинг номзодини бош вазир лавозимига таклиф қилган. 16 январда Давлат думаси депутатлари Мишустиннинг номзодини бир овоздан маъқуллашган ва шундан кейин Путин уни бош вазир этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолаган.
Мавзуга оид
16:35 / 10.09.2024
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан учрашди
00:57 / 10.09.2024
Россия ва Ўзбекистон ўртасида «Агроэкспресс» қатновлари бўйича шартнома имзоланди
22:17 / 09.09.2024
Россия ва Ўзбекистон ўртасида темирйўл қатнови тўлиқ тиклангани эълон қилинди
18:21 / 09.09.2024