Ўзбекистон | 19:12 / 20.01.2020
7444
3 дақиқада ўқилади

Агробанк: Пахта тўқимачилик кластерлари билан яқин ҳамкорликда иш олиб борилмоқда

Мамлакатимизда янгидан янги тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатларини ва пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этишда молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда улар билан яқин ҳамкорликда иш олиб боришда «Агробанк» АТБ томонидан ҳам устувор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон банклари ассоциациясининг катта анжуманлари залида ўтказилган «Агробанк филиаллари томонидан пахта тўқимачилик кластерларига кўрсатилаётган банк хизматлари сифати ва кўламини янада ошириш, 2020 йилда амалга ошириладиган инвестицион лойиҳалар ҳамда кластерларда занжирли ишлаб чиқариш механизмини шакллантиришни молиявий қўллаб-қувватлаш» мавзусидаги семинар  ҳам шу мақсадда бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари,  тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатининг етакчи мутахассислари ҳамда банк раҳбарлари ва ходимлари  иштирок этди.

Семинарда бугунги кунда кластерларга кўрсатилаётган банк хизматлар сифати ва кўламини янада ошириш, соҳа ривожи учун замонавий ахборот технологиялари ютуқларидан кенгроқ фойдаланиш ва амалиётга татбиқ этиш, халқаро молия институтлар билан олиб борилаётган ҳамкорлик ва хорижий кредит линияларини жалб этиш ҳамда пахта хомашёсини етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологияларидан самарали фойдаланиш борасида сўз борди. 

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш борасида 2018 йилда 15 та, 2019 йилга келиб эса  кластерлар сони 74 га етди. 2020 йилда кластерлар сони 88 тага етказилиб, Республикада тўлиқ кластер тизими ташкил этилади. Бунда етиштириладиган 3 101 минг тонна пахта ҳосилининг барчаси кластерлар томонидан етиштирилиши режалаштирилган.

Шунингдек, пахта-тўқимачилик кластерларини ишини янада самарали бошқариш ва ўзаро яқин ҳамкорликда иш олиб бориш мақсадида масофавий онлайнда ишлайдиган технологик тизимни жорий этиш ҳам мақсад қилинган. 

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қийнаётган муаммолар, ечимини кутаётган масалаларга мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар.

«Агробанк» АТБ матбуот хизмати

Мавзуга оид