Жаҳон | 20:46 / 20.01.2020
42369
1 дақиқада ўқилади

Ашхобод аэропорти янги рекорд ўрнатди

Ашхобод халқаро аэропорти алюминийдан ишланган энг катта уч ўлчамли томга эга. Бу ҳақда World Record Academy ташкилоти маълум қилди.  

Аввалроқ ушбу ташкилот Ашхобод аэропортига қуш кўринишида ишланган энг катта бино учун рекорд натижа қайд қилганди. Ушбу бино қанотларини ёйиб турган лочин кўринишида ишланган. 

Аэропорт 2016 йилда қурилган. Аввалроқ у туркман гиламларида қўлланувчи нақшнинг энг катта тасвири билан Гиннесс рекордлар китобига киритилган. Бу ҳақидаги сертификат аэропорт очилиши вақтида тақдим қилинганди.

Аэропорт 1200 гектар майдонда жойлашган ва 100 та иншоотни ўз ичига олган. Аэропорт ҳар соатда 1600 йўловчи ўтказа олади.

Мавзуга оид