Жаҳон | 15:49 / 20.01.2020
13722
1 дақиқада ўқилади

Манба: Ҳафтар сулҳ битимини имзолашдан бош тортди

Фото: REUTERS

Берлиндаги конференцияда Ливия миллий армияси қўмондони Халифа Ҳафтар Ливияда сулҳ тузиш тўғрисидаги битимни имзолашдан бош тортди, деб хабар берди РИА Новости ўз манбасига таяниб.

"Берлинда айнан Хафтар сулҳ битимини имзолашдан бош тортди. У ўзини ғалати тутди: телефонини ўчириб олди, ҳеч кимга индамасдан кетиб қолди", - деди манба.

19 январь куни Берлинда Ливиядаги вазиятни муҳокама қилиш учун ўтказилган саммитда ушбу мамлакатга қурол етказиб беришга эмбаргога амал қилиш ҳамда можаронинг турли томонларида туриб уришаётган гуруҳларга ҳарбий ёрдам кўрсатмаслик бўйича келишиб олинди.

13-14 январь кунлари Москва шаҳрида ташкиллаштирилган музокараларда Ливиядаги можаро томонлари тинчлик сулҳи бўйича келишувга эриша олишмаганди.

Музокаралар Путин ва Эрдўған томонидан келишилган ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимнинг тасдиқланиши билан якунланиши кутилган, аммо Ҳафтар бу битимни имзолашдан бош тортиб, Москвадан кетиб қолганди.

Мавзуга оид